Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
У уйида гиёҳванд ўсимликлар етиштириш орқали даромад қилаётган эди, бироқ...
Жиззахлик Эркин Зарипов ва Равшан Оқиловлар ўзлари томонидан амалга оширилган жиноий қилмишлари сабаб қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Э.Зарипов гиёҳванд ўсимликларни етиштириб, моддий манфаатдор бўлишни мақсад қилади. У етиштирган “маҳсулоти”нинг 1,54 граммини таниши Р.Оқиловга қорамоллари учун кунжарага алмаштиради. Равшан эса ўз навбатида фойдани кўзлаб, қўлидаги “гиёҳ”ни нотаниш кимсага пуллайди.
Орадан бир неча кун ўтиб Равшан Эркиндан 3,36 грамм “марихуана” ўсимлигини сотиб олиб, яна нотаниш кишига ўтказишни режалаштиради. Аммо бу сафар савдо амалга ошмади. Улар жиноят устида қўлга олинишди.
Э.Зарипов ва Р.Оқилов содир этган жиноятлари учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилишди.
Мавзуга оид
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда
09:27 / 15.05.2025