Ўзбекистонда молиявий пирамидаларни ташкил этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Жиноят кодекси молиявий фирибгарликлар орқали йирик миқдорда пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолиятга доир янги модда билан бойитилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган Жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунда шу ҳақда батафсил маълумот берилган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига киритилган янги 181-1 моддасига биноан, мулкий манфаат бериш бўйича зиммага мажбурият олиш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкини жалб этишга доир ноқонуний фаолиятни амалга ошириш ва бунда илгари олинган мажбуриятни жисмоний ва юридик шахсларнинг янги жалб этилган пул маблағлари ва (ёки) бошқа мол-мулки ҳисобидан бажариш, шунингдек, бундай фаолиятга раҳбарлик қилиш ва шундай фаолият кўрсатилишини таъминлаш:
а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, - етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Қонуннинг тўлиқ матни билан “Халқ сўзи” газетасида танишиш мумкин.
Мавзуга оид
09:59 / 13.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун татбиқ этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
15:01 / 05.11.2024
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
17:49 / 23.10.2024
Сенат янги таҳрирдаги “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонунни маъқуллади
21:14 / 22.10.2024