Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда таксичи ичида 500 минг доллар бўлган папкани эгасига қайтарди
БААнинг Шаржа шаҳрида таксичи бир тадбиркор унутиб қолдирган, ичида 1,7 млн дирҳам (500 минг доллар) бўлган папкани эгасига қайтариб берди, деб хабар бермоқда The National нашри.
Покистондан бўлган ҳайдовчи папкани Шаржа аэропортидан жанубий кореялик тадбиркорни Дубайга етказиб қўйгандан кейин машинасида аниқлаган. У дарҳол бу ҳақда полицияни хабардор қилган. Полиция ўз навбатида папка эгасини топган.
30 ёшли таксичи ўзининг бу олижаноб иши учун Шаржа йўллар ва транспорт бошқармасининг миннатдорчилик ёрлиғи ва 3 минг дирҳам (820 доллар) билан мукофотланди. Мукофот пулининг учдан бир қисми папка эгаси, қолган икки қисми эса йўл бошқармаси томонидан берилган.
Таъкидланишича, ўтган йили ҳам худди шу таксичи ичида 13 минг доллар бўлган папкани унинг эгаси – Эрон фуқаросига қайтариб берганди.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025