Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дакка аэропортидаги чиқинди қутисидан 3 килограмм олтин топилди
Бангладеш божхона ходимлари Дакка шаҳридаги Ҳазрат Шохжалол халқаро аэропортидаги чиқинди қутисидан 3 килограмм олтин топиб олишди. Бу ҳақида Daily Star нашри маълум қилди.
Божхона ходимлари контрабандачиларнинг аэропортга келгани ҳақида маълумот олишган. Қидирув операцияси натижасида улар иммиграция зонасидаги чиқинди қутисидан 10та олтин ёмби топишган.
"Ўйлашимизча, тахминий контрабандачилар офицерларимизнинг фаоллашиб қолганини сезиб, олтинлардан қутулишга қарор қилишган", - деди божхона хизмати ходими Мўйнул Хон.
Топилманинг бозор нархи 190 минг долларга баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
14:19 / 01.05.2025
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади
17:32 / 29.04.2025