Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Клинтон ва Трамп биринчи марта теледебатларда юзма-юз учрашади
АҚШ президенти лавозимига номзодлар Хиллари Клинтон ва Дональд Трамп 26 сентябрда Нью-Йоркдан 40 км узоқликда жойлашган Хэмпстед шаҳридаги Хофстр университетида биринчи марта теледебатларда юзма-юз учрашади.
Президентлик теледебатларини ўтказиш комиссияси қарори бўйича, дебатлар ҳар бири 15 дақиқадан 6 қисмга бўлинади. Ҳар бир қисмдаги саволлар мавзусини дебатлар модератори – NBC телекомпаниясининг кечки янгиликлар дастури бошловчиси Лестер Холт танлайди. Клинтон ва Трампда жавоб учун 2 дақиқадан вақт берилади, сўнгра рақибининг сўзларига жавоб бериш имконияти бўлади. АҚШ президенти лавозимига номзодларнинг биринчи учрашуви маҳаллий вақт билан 21:00 да бошланади.
Дебатларда биринчи савол Клинтонга берилади. Ўрнатилган қоидаларга кўра, теледебатларда охирги 5 та умуммиллий сўровномада камида 15 фоиз сайловчиларнинг овозини олган номзодлар иштирок эта олади. Трамп ҳам, Клинтон ҳам бу шартга тўғри келади: охирги сўровномаларга кўра Клинтонни 45-48 фоиз, Трампни 39-44 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватлаган. Либертариан партияси номзоди Гэри Жонсон ва "яшиллар" номзоди Жилл Стейн дебатларга қўйилмайдилар, чунки улар тўплаган овозлар мос равишда 10 ва 4 фоизни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
22:05 / 20.08.2024
Хиллари Клинтон Камала Харрисга «шиша шифт»ни синдириш вақти келганини айтди
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020
Трамп Оқ уй олдидаги отишма сабабли матбуот анжумандан олиб чиқиб кетилди
22:47 / 10.08.2020