Ўзбекистон парламенти юқори палатасига қўшимча ваколатлар тақдим этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 23 сентябрда имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартишларга мувофиқ, Сенат қўмиталари янги ваколатларга эга бўлди.
Жумладан, Сенат қўмиталари, юқори палата мажлисида ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг, улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Сенат ва унинг Кенгаши, Сенат қўмиталари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотни эшитади.
Шунингдек, қонунлар ва Сенат қарорларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан ижро этилишини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини вақти-вақти билан жойларга чиқиб ўрганади.
Янги қабул қилинган қонунлар ижросини таъминлаш учун қонун ости ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади.
Ҳужжатда Сенат қўмиталари қонунларга мувофиқ, бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкинлиги қайд этилган.
Мавзуга оид
11:58
Шавкат Мирзиёев: парламент ва ҳукумат ўртасидаги муносабат қарама-қаршиликка эмас, конструктив мулоқотга асосланиши зарур
11:50
Президент: 100 та эмас, 5 та қонун қабул қилайлик, лекин халқчил бўлсин, халқимизга хизмат қилсин
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
12:40 / 19.11.2024