Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анонс. “Атлетико” “Бавария”ни қабул қилади, “Барселона” Менхенгладбахда ўйнайди
Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 2-тур учрашувлари бугун ҳам давом эттирилади. Қолган тўртта гуруҳда ўйинлар бўлиб ўтади.
Жумладан, “А” гуруҳида “Арсенал” уйда “Базель”ни қабул қилади. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида эса ПСЖ сафарда “Лудогорец” билан ўйнайди.
“B” гуруҳида жой олган “Бешиктош” эса Киевнинг “Динамо” жамоасига қарши ўз майдонида тўп суради. Италияда “Наполи” эса “Бенфика” билан куч синашади.
1-турда йирик ҳисобда ғалабани тантана қилган “Барселона” сафарда “Боруссия М”га қарши ўйнайди. Хосеп Гвардиола устозлигидаги “Манчестер Сити” ҳам меҳмонда “Селтик” билан тўқнашади.
2-турнинг марказий учрашувларидан бири Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади. Ўтган йилги турнир финалчиси “Атлетико” Карло Анчелотти бошчилигида мағлубият нималигини билмаётган “Бавария”ни қабул қилади. “Рубин” эса уйда ПСВ билан ўйнайди.
“Лудогорец” – ПСЖ (23:45)
“Арсенал” – “Базель” (23:45)
“Бешиктош” – “Динамо К” (23:45, Матч! Игра)
“Наполи” – “Бенфика” (23:45, Матч! Наш спорт)
“Боруссия М” – “Барселона” (23:45, Матч! Арена)
“Селтик” – “Манчестер Сити” (23:45, Матч! Футбол 1)
“Атлетико” – “Бавария” (23:45, Матч! Футбол 2)
“Рубин” – ПСВ (23:45, Матч ТВ)
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
09:37 / 16.05.2025
«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар
21:21 / 11.05.2025