Жамият | 23:58 / 28.09.2016
17627
2 дақиқада ўқилади

Грузиялик сиёсатчилар Россия сабабли жонли эфирда уришиб кетишди

Грузияда "Иберия" телеканали жонли эфирида мамлакат парламентига депутатликка икки номзод уришиб кети. 

Студияда номзодлар – "Паата Бурчуладзе – Давлат халқ учун" блоки вакили Ираклий Глонти ва "Топадзе - Санотчилар, Бизнинг ватан" блоки вакили Заза Агладзе ўртасида Грузиянинг ташқи сиёсий йўналиши ҳақида теледебатлар ўтаётган бўлган. 

Дебатнинг 15-дақиқасида Глонти томонга рақиби томонидан сувли стакан улоқтирилди. Бунга эса Топадзега нисбатан Россия манфаати йўлида ҳаракат қилиши ҳақидаги айблов сабаб бўлди. Бошловчи сиёсатчиларни ажратишга уринган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмагач, кўрсатувни тўхтатган. 

"Паата Бурчуладзе – Давлат халқ учун" блокига яқинда опера ижрочиси Паата Бурчуладзе томонидан асос солинган партия, собиқ президент Михаил Саакашвили сафдошлари ва энг фаол нопарламент партия "Янги ўнглар" киради. Бу блок ўзининг ғарб сиёсатига ён босиши билан ажралиб туради.

"Топадзе - Санотчилар, Бизнинг ватан" блоки эса миллиардер Бидзина Иванишвили тарафдорлари – "Саноат Грузияни сақлаб қолади" ҳамда Россияпараст "Бизнинг ватан" партияларини бирлаштирган. Бу блок Грузиянинг НАТО ва Европа Иттифоқи таркибига қиришдан воз кечиши эвазига Россия билан муносабатларни ўрнатиш тарафдори ҳисобланади.

 

Мавзуга оид