Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк Республика валюта биржасига лицензия берди
Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати хабарига кўра, Республикада валюта олди-сотдиси билан шуғулланувчи биржа фаолият юрита бошлайди.
“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарорига асосан “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамиятига валюта биржаси фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди”, - дейилади Марказий банк хабарида.
Маълумот учун, Ўзбекистон республика валюта биржаси 1992 йил май ойида ташкил этилган бўлиб, фаолиятининг мақсади валюта бозори, давлат қимматли қоғозлари бозори ва пул бозорида биржа савдоларини ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлашдан иборат.
Мавзуга оид
12:26 / 26.05.2025
Биржага чиқариладиган олтин ҳажми оширилади
09:46 / 22.05.2025
Ўзбекистонда “чиройли” авторақам 722 миллион сўмга сотилди
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
12:02 / 16.05.2025