Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда турмадан 200 маҳбус қочди
Бразилияда турмадан камида 200 маҳбус қочди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.
Воқеа Сан-Паулу штатидаги Жардинополис муниципалитетида юз берган. Қочоқлик турмада маҳбуслар бош кўтарганидан кейин содир этилган: маҳбуслар матрасларни ёқиб, тўсиқнинг тўрт метрлик тўрини йиртиб, қоча бошлашган.
Қўриқчилар уларга қарата ўқ узишган. Қочоқлар ён атрофдаги муниципалитетлардан қидирилмоқда. Бир неча маҳбус тутилган, бир маҳбус қочиш вақтида ҳалок бўлган.
Маҳбуслар турманинг меъёридан тўлгани сабабли бош кўтаришган. Ҳозирда турмадан меъёрдагидан 800 нафар кўпроқ маҳбус сақланади.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025