Жамият | 07:14 / 01.10.2016
6131
2 дақиқада ўқилади

Хитойда 4 нафар гиёҳвандфуруш ўлим жазосига маҳкум қилинди

Хитойнинг Ляонин вилояти суди гиёҳванд модда сотиш билан шуғулланган гуруҳнинг 4 аъзосини ўлим жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги.

Тегишли қарорни Шэньян суди чиқарди. Гуруҳ бошлиғи Чэнь Сюйхун ва яна бир гиёҳвандфуруш ўлим жазосига, яна икки жиноятчи ҳукмни ижро этишни 2 йилга қолдириш билан ўлим жазосига маҳкум қилинди. Хитойда қоида бўйича, ижро этишни қолдириш билан ўлим жазоси қатлдан озод этади. Агар жиноятчи бу давр ичида янги жиноят содир этмаса, унда ўлим жазоси умрбод қамоқ жазоси ёки кичикроқ муддат билан алмаштирилиши мумкин.

Гуруҳнинг қолган 5 аъзоси 2 йилдан 10 йилгача турли қамоқ жазолари олди. Суд маълумотларига кўра, гуруҳ 2014 йил майидан бери 33 кг метамфетамин сотишга улгурган.

Хитой жиноят қонунчилигида наркожиноятлар учун қатъий жазо кўзда тутилган. Йирик ҳажмдаги гиёҳванд модда (мисол учун, бир кг дан кўпроқ опиум ёки 50 граммдан кўпроқ героин) контрабандаси учун 15 йиллик қамоқ жазоси, умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси берилиши мумкин.

Мавзуга оид