Жаҳон | 16:27 / 01.10.2016
18239
4 дақиқада ўқилади

The New York Times: Путин Россияни ғайриқонуний мамлакатга айлантирмоқда

The New York Times нашри Россия президенти ва Сурия сиёсатига муносабат билдирди. Қуйида ушбу мақола матнини эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Владимир Путин бошқаруви остида Россия тез суръатларда ғайриқонуний мамлакатга айланмоқда. У БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий беш аъзосидан бири сифатида халқаро ҳуқуқ низомига риоя қилишда алоҳида масъулиятни зиммасига олган. Шунга қарамай, унинг Украина ва Суриядаги ҳаракатлари нафақат тинчликпарварлик қоидаларига тўғри келмайди, балки умуминсоний тартиб қоидаларига зиддир. 

Чоршанба куни бунинг икки тасдиғи пайдо бўлди. Нидерландия бошчилигидаги тергов гуруҳи 2014 йилда Украина осмонида Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Boeing самолётининг уриб туширилиши Россия томонидан айирмачиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, у ўша туннинг ўзидаёқ руслар ҳудудига қайтганини таъкидлади. Сурияда уруш ярим миллион кишининг ҳаётига зомин бўлаётган бир маҳал Россия ва Сурия ҳарбий самолётлари Ҳалаб ҳудудидаги икки шифохонага ҳужум қилишди, у 250 минг кишининг ҳаётига таҳдид солди. 

Россия Малайзия самолётининг уриб туширилишида айбни Украинага ағдаришга ҳаракат қилмоқда, лекин Нидерландия, Австралия, Бельгия, Малайзия ва Украина прокурорлари томонидан тайёрланган янги ҳисобот дастлабки хулосаларни тасдиқламоқда. Ҳужжатлар нафақат фожиада Москванинг айби борлигини исботлайди, балки унинг жавобгарликдан қочиш ҳаракатларига ишора қилади. 

Ғарбнинг баъзи расмийлари Россияни ҳарбий жиноятларда айблашди. Путин ўзининг Хавфсизлик Кенгашидаги ҳуқуқидан фойдаланиб, шубҳасиз бу айбловларни инкор қилади, лекин унинг хатти-ҳаракатларидан қатъи назар, Қўшма Штатлари бу масалада Украинани қўллаб-қувватлаши лозим. Сурияда эса Путинга ҳеч қандай чеклов йўқ кўринади.  Бир неча ой давомида у ўзини беш йиллик фуқаролик урушига барҳам беришга доир сиёсий музокаралар олиб бораётгандек тутди. АҚШ давлат котиби Жон Керри урушни тўхтатишга доир келишувга эришиш учун жуда кўп вақт ва кучини сарфлади. 

Охирги кунларда Путин яна ўзининг асл қиёфасини кўрсатди: Россия портлашларда шифохоналар остидаги ҳамда ҳаво ҳужумидан ҳимояловчи бошпаналарни ҳам вайрон қилишга қодир кучли қурол-яроғларни қўллай бошлади. 19 сентябрда Россия халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра шифохона ва фуқаролар каби ўққа тутилиши мумкин бўлмаган инсонпарварлик карвонини ўққа тутди. Чоршанба куни Керри Америка жамоаси оловни тўхтатишда ҳамкорлик қилиш учун ташкил этилган Женевадаги музокара марказини тарк этишини айтиб таҳдид қилди. Бу кўп нарсани ўзгартирмайди. 

Барак Обама Сурияга тўғридан-тўғри ҳарбий аралашувдан аллақачон воз кечган, шу боис Путин Америка сайлов кампаниясининг авж палласида жиддий қаршиликка дуч келмаслигига умид қилмоқда. Бироқ Ҳалабдаги исёнчиларнинг қийин вазиятда қолганларини ҳисобга олиб, АҚШ Маъмурияти вакиллари бу масаладаги қарашларини қайта кўриб чиқишларини маълум қилишди. Путиннинг ўз мамлакати буюклигини қайта тиклаш учун ҳукумат тепасига келганлигига ишончи комил. Дарҳақиқат, Россия кўп яхшиликлар қилиши мумкин эди. Бироқ унинг Сурия ва Украинадаги фуқароларга қарши ҳарбий ҳаракатлари, Америка ҳукуматининг компьютер тизимини бузиб кириши ва мамлакат ичида бошқача ўйловчиларга босим ўтказиши - дунёда тинчлик ўрнатиш йўлида конструктив ҳамкорликни йўлга қўйиш Россия учун устувор вазифа эмаслигини кўрсатади. 

Мавзуга оид