Жамият | 19:45 / 03.10.2016
10382
1 дақиқада ўқилади

Австралиялик аёл тимсоҳни шиппаги билан қўрқитди

Австралиялик аёл Какаду Миллий паркида сайр қилаётиб, унга қараб сузиб келаётган тимсоҳни шиппак билан қўрқитди. The Guardian нашри шу ҳақида маълум қилди. 

Тимсоҳни кўрган аёл унга қараб шиппаги билан таҳдид қилиб, овозини баландлатди, у шу йўл билан йиртқични қўрқитишга уринди. 

Парк раҳбари Гэри Линднернинг айтишича, у баъзи сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли вакилларининг ўйламай қилган ишларидан хафа бўлади. 

“Биз одамларга доимо хавф ҳақида эслатиб турамиз, лекин барибир сархуш кишилар учраб туради”, - деди Линднер. 

“Бундай таваккал қилиш ақлга сиғмайди. Ўйлашимча, аёл унинг хатти-ҳаракати қандай хавфни юзага келтириши мумкинлигини тушунмаган”, - деди табиатшунос Линдон Анлезарк. 

Манбага кўра, воқеа содир бўлган 6 километрли дарёда 130га яқин тимсоҳ мавжуд.

Мавзуга оид