Спорт | 11:51 / 04.10.2016
14779
2 дақиқада ўқилади

Европа футболидаги ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган жамоалар рейтинги тузилди

CIES Football Observatory портали Европада кучли бешлик чемпионатларида клублар ҳозирги таркибларини йиғиш учун қанча маблағ сарфлаганини ҳисоблаб чиқди.

Биринчи ўринни «Манчестер Юнайтед» жамоаси эгаллади - 718 миллион евро. Бу натижа билан жамоа кейинги жамоаларни жиддий фарқ билан ортда қолдирган.

Манкунианликлар ўтган йилги таркиби қиймати билан солиштирилганда 185 миллион еврога қимматлашган ва рекорд қайд этган.

Рўйхатнинг иккинчи ўрнида «Реал» жойлашган – 634 миллион евро (+47 млн), учинчи ўринни «Манчестер Сити» банд этган – 611 миллион евро (+78 млн).

Ўтган мавсумда Англия чемпиони бўлган «Лестер» 26-ўринда - 130 миллион евро.

Қуйида Топ-10 лик келтирилган.

1. «Манчестер Юнайтед» – 718 млн евро
2. «Реал» – 634
3. «Манчестер Сити» – 611
4. «Барселона» – 485
5. «Челси» – 481
6. «ПСЖ» – 455
7. «Ювентус» – 395
8. «Арсенал» – 381
9. «Бавария» – 357
10. «Ливерпуль» – 356

Мавзуга оид