Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қизил Хоч ва Қизил Яримой Сурияда ўз ишини давом эттиради
Қизил Хоч халқаро қўмитаси ва Суриянинг Қизил Яримой жамияти РФ ва АҚШ ўртасида Сурия масаласида ҳамкорлик тўхтатилган бўлсада, мамлакатда ўз ишини давом эттираверади. Бу ҳақда Дамашқдаги Қизил Хоч халқаро қўмитаси матбуот котиби Инги Седкий маълум қилган.
"Ўт очишни тўхтатиш режими амалда бўладими ёки йўқ, Қизил Хоч халқаро қўмитаси (ҚХХҚ) Суриядаги Қизил Яримой билан бирга қилиниши лозим бўлган барча ишни бажаради, ёрдамга муҳтожларга кўмак кўрсатади", — деди у АҚШ қароридан сўнг ҚХХҚ Сурияда ишини давом эттириш, эттирмаслиги ҳақида берилган саволга.
Седкийнинг сўзларига кўра, ҚХХҚ “гуманитар ёрдам сиёсий жараёнлардан ҳоли бўлиши зарур”, деб ҳисоблайди.
"Муҳтожлик юқори даражада ва гуманитар агентликлар ўт очиш тўхтатилганми ёки йўқ, буларни кузатишдан мустақил бўлиши керак", — дея таъкидлади у.
Мавзуга оид
15:25 / 13.09.2024
Донбассда Қизил Хочнинг уч ходими ҳалок бўлди
08:05 / 22.06.2024
Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Ғазо секторидаги идораси ўққа тутилганини маълум қилди
09:24 / 27.11.2023
ҲАМАС гаровга олган яна 17 киши Қизил Хочга топширилди
08:12 / 27.07.2023