Жаҳон | 15:48 / 07.10.2016
6462
1 дақиқада ўқилади

Гаитида «Мэттью» довули қурбонлари сони 339 нафарга етди

Гаитида «Мэттью» довули қурбонлари сони 339 нафарга етди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга таяниб Reuters агентлиги маълум қилган.

«Мэттью» довулининг тезлиги соатига 210 километрни ташкил этмоқда. Унинг кучи тўртинчи даража (мавжуд 5 даражадан - таҳр.) билан баҳоланган.

Довул АҚШ жануби томонга ҳаракатланаётганлиги таъкидланмоқда. У биринчи бўлиб Флорида штатига зарба беради. Штатнинг энг йирик шаҳри — Жексонвилл мэри аҳолини эвакуация қилишга чақирди.

Мавзуга оид