Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиялик киши Польшада бобоси томонидан чизилган харитадаги хазинани топди
Польшанинг жануби-ғарбидаги Любомеж шаҳри бургомистри Веслав Жулковскийнинг журналистларга хабар қилишича, ҳамбурглик оила харитадаги хазинани топиш учун бу ерга ташриф буюрган. Тахмин қилинган қидирув жойи харитада кўрсатилган бўлиб, у 64 йил аввал қўлда чизилган.
Хорижликлар маҳаллий хонадондан курак сўраб мурожаат қилишган.
"Номаълум кимсалар ерни ковлашни бошлаганида, бизнинг қўшнилар дарҳол шовқин кўтариб, полицияни чақиришди. Ҳудуд тезда қуршаб олинди", дея Жулковскийнинг сўзларини келтирган TJournal.
Германияликларнинг айтишича, уларнинг бобоси Любомежда яшаган ва бу ерга хазина кўмиб кетган. Бироқ ишни давом эттириш учун улар рухсат олишни кутишларига тўғри келди.
Ковлаш ишлари полиция назорати остида ўтказилди. Чет элликлар 1935 йилнинг кумуш тамакидони, тилла соат, узук, тумор ва тангалар беркитилган икки банкани топишга муваффақ бўлишди.
Топилган хазина шаҳар ҳокимияти сейфига солиб қўйилди. Уларни экспертлар текшириб бўлгач, шаҳар музейга қўйилади. Сабаби, Польша қонунларига мувофиқ, мамлакат ҳудудида топилган барча хазиналар мамлакат ғазнасига тегишлидир.
Мавзуга оид
23:16 / 21.05.2025
Чехияда туристлар тоғдан хазина топиб олди
15:14 / 01.05.2025
Польша Ўзбекистондан ҳайдовчиларни ишга жалб қилиш имконини ўрганмоқда
16:59 / 08.04.2025
Полша бизнес-миссияси UzFood 2025 халқаро кўргазмасида иштирок этди
00:37 / 31.03.2025