Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Манчестер Сити» яна 3 футболчи трансфери учун 168 млн евро ажратмоқчи
«Манчестер Сити»нинг ёзги трансферлардаги йирик харидларига қарамай, «шаҳарликлар» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиолага яна 3 нафар футболчи керак.
Mirror нашри хабарига кўра, ушбу мураббийнинг қизиқишлари доирасига қуйидаги 3 нафар футболчи кирган: Эктор Бельерин («Арсенал», 45 миллион евро), Леонардо Бонуччи («Ювентус», 67 миллион евро) ва Пьер-Эмерик Обамеянг (Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси, 56 миллион евро).
Хабар қилинишича, «Манчестер Сити» жамоаси эгаси шайх Мансур ибн Зайд ал-Наҳайян бош мураббийнинг бу истакларини амалга оширишга тайёр.
Манба: Tribuna.uz