Гаити ҳукумати "Мэттью" бўронидан ҳалок бўлганлар сони бўрттириб кўрсатилганини айтди
Гаитида "Мэттью" бўрони ўтишидан 288 киши ҳалок бўлди, деб айтди ушбу давлат ички ишлар вазири Франсуа Аник. Бу ҳақда Telesur телеканали эфирига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Вазирнинг айтишича, халқаро ОАВнинг бўрон қурбонлари 877 киши бўлгани ҳақидаги маълумотлари ҳақиқатга мос эмас.
"Улар пул жамғармалари олиш учун вазият жиддийроқ эканлигини кўрсатишмоқчи", деб айтган вазир, бироқ бу маблағларни олишга ким даъвогарлик қилиши борасида аниқлик киритмаган.
Бўрон Кариб ҳавзасида охирги 10 йил ичида юз берган энг кучлиси бўлди ҳамда Сафир-Симпсон шкаласи бўйича энг юқори – 5-тоифадаги хавфлилик даражасига етган. Унинг ичидаги шамол тезлиги 230 км/соатга етган. Айни вақтда у 1-тоифадаги бўронгача заифлашган.
Мавзуга оид
12:30 / 07.10.2018
Гаитида ер силкиниши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
08:13 / 15.07.2018
Гаити ҳукумати намойишлар сабабли истеъфога кетди
08:23 / 12.06.2017
Гаитида юк машинасининг одамларга урилиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди
22:17 / 12.03.2017