Жаҳон | 07:53 / 09.10.2016
8745
1 дақиқада ўқилади

Трамп: энди мен президентлик пойгасидан ҳеч қачон чиқмайман

Фото: AP /Evan Vucci

АҚШ президенти лавозимига республикачи номзод Дональд Трамп твиттердаги саҳифасида ўз номзодини президентлик пойгасидан олмаслигини маълум қилди. 

"Медиа ва функционерлар менинг пойгадан чиқишимни жуда исташмоқда – мен ҳеч қачон пойгадан чиқмайман, ҳеч қачон тарафдорларимга панд бермайман!", деб ёзди Трамп. 

Трамп бу баёнотни 2005 йилда аёллар шаънига айтган ҳақоратомуз гаплари ва бу ҳолат видеоси ОАВда чоп этилгани сабабли берди. Республикачилар партиясининг 3 нафар вакили бу можаро сабабли уни президентлик пойгасини тарк этишга чақиришган. 

 

Мавзуга оид