Буюк Британияда ҳомиладор аёл масхарабоздан қўрқиб кетиб туғиб юборди

Фото: The clown craze started in America
Буюк Британиянинг Лестешир графлигида ҳомиладор аёл уни масхарабоз кийимидаги ўсмир қўрқитгандан кейин муддатидан олдин туғди, деб хабар бермоқда ITV.
Ўсмир Брунел университети яқинида сайр қилиб юрган ҳомиладор аёлнинг йўлидан масхарабоз кийимида қўлида бензинда ишловчи арра билан сакраб чиққан. Аёл ҳомиладорликнинг 8 ойида бўлган. Ушбу воқеани талабалардан бири видеога олган.
Аёлнинг дугонаси фейсбукда "муддатдан аввал туғруққа қарамасдан, она ва бола ўзларини яхши ҳис қилаётганларини" маълум қилган. Унинг айтишича, кекса ёшдаги одамлар ва ҳомиладорларнинг тинчлигини бузишга йўл қўйиб бўлмайди.
Ижтимоий тармоқларнинг кўпчилик фойдаланувчилари ўсмирни ҳибсга олишга чақиришди.
Полиция ходимлари воқеа тафсилотларини кампусдаги видеокузатув камералари ёрдамида аниқлаштирмоқдалар. Безори қидирилмоқда.
Маълум қилинишича, ўсмир АҚШда масхарабоз кийимидагилар томондан санчувчи ва кесувчи қурол қўллаган ҳолда амалга оширилаётган бешафқатча ҳазиллардан "илҳомланиб" шундай қилган.
Охирги маҳал вақт ғарб ёшлари орасида пиёдаларни "қотил масхарабоз" костюмларида қўрқитиш оммалашмоқда. Улар буни пранк деб атаб, воқеани видеога олиб, сўнгра интернетга жойлаштириб, кимнинг ролиги кўпроқ "лайк" олиши борасида баҳслашмоқдалар.
Мавзуга оид

12:10 / 05.05.2025
Британия агентлиги Ўзбекистонда йирик инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди

21:55 / 02.05.2025
Шаҳзода Ҳаррига Британияга ташрифи давомида шахсий қўриқчилар ажратилмайдиган бўлди

23:42 / 25.04.2025
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди

20:28 / 24.04.2025