Спорт | 22:53 / 12.10.2016
13831
1 дақиқада ўқилади

Роналду, Чех ва Барри Гиннесс рекордлар китобига киритилди

Фото: Guinness World Records

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду, "Арсенал" дарвозабони Петр Чех ва "Эвертон" ярим ҳимоячиси Гарет Барри ҳамда "Лестер Сити" клуби Гиннесс рекордлар китобининг 2017 йилги янги версиясига киритилди. Бу ҳақда Guinness World Records маълум қилди. 

Роналду "Твиттер"даги энг машҳур спортчи сифатида (47 млн обуначи) эътироф этилди. Чех Англия Премьер-лигасида энг кўп "қуруқ" ўйинлар ўтказган дарвозабон (181 та ўйин), Барри эса АПЛда тўп сурган жамоаларида асосий таркибда энг кўп майдонга тушган футболчи бўлди. 

Англиянинг амалдаги чемпиони "Лестер" АПЛда рекорд даражада сакрашни амалга оширган: "тулкилар" 2014-2015 йиллардаги мавсумда АПЛда 14-ўринни эгаллашган, кейинги мавсумда эса чемпион бўлиб, 13 ўринга юқорилай олишган.

 

Маанба: tribuna.uz

Мавзуга оид