Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон армрестлинг бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатининг кучли ўнталигидан жой олди
1-10 октябрда Болгариянинг Благоевград шаҳрида армрестлинг бўйича 38- ва пара-армрестлинг бўйича 19-жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақаларда 52 та давлатдан 1200 га яқин спортчи, жумладан ўзбекистонлик 29 спортчи иштирок этди, деб маълум қилинди Ўзбекистон армрестлинг федерациясида "Газета.uz" нашрига.
Ўзбекистон 4 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритиб, дунёнинг энг кучли 10 та жамоаси орасидан жой олди.
Ёшлар ўртасидаги мусобақаларда Зохир Файзуллаев (50 кг гача, ўнг қўл), Мухлиса Турсунбоева (45 кг гача, ўнг ва чап қўл) ва Дониёр Мирзаев (75 кг гача, ўнг қўл) армспорт бўйича жаҳон чемпионлари бўлишди.
Мирзаев олтин медалдан ташқари, чап қўлда кумуш медаль қўлга киритди. Шунингдек, Султон Нематулаев (80 кг, чап қўл) ва Шохрух Абдуёқубов (65 кг, чап қўл) катталар ўртасида вице-чемпионлар бўлдилар.
Хумора Рахмонқулова (50 кг гача), Шаҳноза Абдураҳмонова (65 кг) ва Дилобар Абдураҳмонова (60 кг) ўнг қўлдаги мусобақаларда бронза медалларни қўлга киритдилар.
Мусобақа якунига кўра ўзбекистонлик халқаро тоифадаги ҳакам Дмитрий Дукачев жаҳон чемпионатининг энг яхши ҳаками деб топилди.
Мавзуга оид
14:49 / 21.05.2025
Ўзбекистон делегацияси Болгария президенти администрациясида учрашув ўтказди
00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
18:24 / 12.02.2025
Украина Болгариядан иккита ядровий реактор сотиб олиш бўйича келишувга эришди
10:08 / 01.01.2025