Жаҳон | 15:51 / 14.10.2016
12063
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Нигерия президентининг турмуш ўртоғи эрига ультиматум қўйди

Фото: bbc.com

Нигерия президенти Муҳаммад Бухорийнинг турмуш ўртоғи Ойша  Бухорий давлат раҳбари ҳукумат таркибини ўзгартирмаса, кейинги сайловларда эрини қўллаб-қувватламаслигини айтиб огоҳлантирди. Бу ҳақида ВВС хабар берди. 

У "мамлакат ҳукуматининг амалдорларни тайёрлаш ортида турган кишилар қуршовида қолган"и тўғрисида фикр билдирди. 

"Президент вазирлар маҳкамасига тайинланган 50 кишидан 45 нафарини яхши билмайди, мен ҳам уларни танимайман", - дейди Ойша Бухорий. 

Муҳаммад Бухорий ўтган йили Нигерия президенти лавозимига қайта сайланган. У ўзининг сайлов олди кампаниясида мамлакатдаги коррупция ва қариндош-уруғчиликка қарши курашишга ваъда берган. 

Мавзуга оид