Тармоқ фойдаланувчилари Таиланднинг бўлажак қиролини Тиматига қиёслашмоқда
Тармоқларда Пхумипон Адульядетдан сўнг тахтга ўтирувчи Таиланднинг 63 ёшли бўлажак қироли Маха Вачиралонгкорннинг устидан мазах қилишмоқда.
Фойдаланувчилар интернетда июль ойининг ўрталарида пайдо бўлган суратларни ёдга олишмоқда. Бу суратларда бўлажак қирол — ярим яланғоч ҳолатда, қўлларида эса пудел билан — Мюнхен аэропортида «Боинг-737» трапидан тушиб келгани тасвирланганди.
«Пхумипон Адульядет ўлимидан сўнг унинг ўғли Маха Вачиралонгкорн Таиланд қиролига айланади. У майка ва қўлида пуделли мана шу йигит», — деди Twitter фойдаланувчиларидан бири.
Шунингдек, баъзилар тахт ворисининг кўплаб татуировкалари борлиги туфайли уни россиялик бизнесмен ва рэп-хонанда Тиматига қиёслашмоқда.
«Таиланднинг янги қироли худди Тиматига ўхшайди», — дейди PutenRiot никли фойдаланувчи.
Мавзуга оид
08:44 / 13.09.2018
Қодиров Тимати ва Нурмагомедов можароси сабаб видеомурожаат билан чиқди
08:42 / 12.09.2018
Нурмагомедовни танқид қилганлар «қутурган итлар» билан таққосланди
00:54 / 12.09.2018
Жангчи Нурмагомедов ва рэппер Тимати ўртасида можаро пайдо бўлди
17:38 / 20.07.2018