"Мэттью" бўрони Гаитида 80 фоизгача ҳосилни йўқ қилди
"Мэттью" бўрони Гаитида 80 фоизгача ҳосилни йўқ қилди. Бу эса мамлакатда очарчиликка сабаб бўлиши мумкин, деб айтди БМТ тараққиёт дастурининг (ПРООН) Гаитидаги куратори Ивонн Хелль.
"Бу фалокатдир ва бизни ярим йилдан кейин очарчилик кутишини билдиради", деб Хеллнинг айтган сўзларини келтириб ўтди Reuters ахборот агентлиги.
Маълум қилинишича, бўрон гуруч, жавдар ва дуккакли ўсимликларни йўқ қилган. Табиий офат мамлакат экспортининг асосий маҳсулотлари бўлган какао, қаҳва ва мевали дарахтларга ҳам зиён етказган.
БМТнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳосилнинг камлиги 100 мингдан кўпроқ боланинг очарчилигига олиб келади. Гаити аҳолисининг ярми шундоқ ҳам мамлакатга бўрон ёпирилишигача тўйиб овқат емасликдан азият чекиб келарди.
Охирги маълумотларга кўра, 11 октябрь ҳолатига кўра, Гаитида бўрондан ҳалок бўлганлар 470 дан кўпроқни ташкил қилмоқда, 75 киши бедарак йўқолган, 340 киши турли жароҳатлар олган. 1,4 млн дан кўпроқ гаитиликлар, жумладан 592 мингдан кўпроқ бола гуманитар ёрдамга муҳтож.
Мавзуга оид
23:46 / 31.07.2024
Японияда гуруч захираси рекорд даражада камайиб кетди. Бунга туристлар ҳам сабабчи экани айтилмоқда
08:58 / 30.05.2024
Ўзбекистонда гилос ҳосили рекорд даражада кечикмоқда - EastFruit
16:03 / 27.02.2024
Корея гуручни тозалаш соҳасидаги илғор технологияларни Ўзбекистонга жалб қилади
18:32 / 02.01.2024