Япония стратегик захиралардаги гуручни сотиш бўйича биринчи аукционни ўтказди
Аукцион доирасида ҳукумат улгуржи савдогарлар ва қишлоқ хўжалиги кооперативларига 150 минг тонна гуруч сотди.

Фото: The Japan Times
Япония ҳукумати стратегик захиралар ҳисобидан 210 минг тонна гуручни сотиш ниятида. The Japan News’нинг маълум қилишича, мамлакат захирасида гуруч миқдори 1 миллион тоннага етади.
Япония қишлоқ хўжалиги вазирлиги гуручларни сотиш мақсадида биринчи аукционни ўтказди. Аукцион доирасида ҳукумат улгуржи савдогарлар ва қишлоқ хўжалиги кооперативларига 150 минг тонна гуруч сотди, шунингдек, йил давомида дистрибюторлардан худди шунча ғаллани харид қилиш мажбуриятини олди.
Таъкидланишича, ҳукумат бу орқали охирги ойларда сезиларли даражада ошган ғалла нархи билан боғлиқ вазиятни ҳал этишга уринмоқда.
Феврал ойида 5 килоли қадоқдаги гуруч нархи 3688 иенани (24 доллар) ташкил этган — бу 2024 йил февралдаги кўрсаткичдан 1,5 баробарга қиммат. Мамлакатдаги захира гуручлари 2023 йилги ҳосил ёмон бўлгани боис сезиларли даражада камайган. Ҳукумат вазият ўтган йилнинг кузида ўнгланишига умид қилганди, аммо ҳосил ҳажми 180 минг тоннага ошганига қарамай, гуруч нархи арзонлашмаган.
Ўтган йилнинг июлида Японияда гуруч захираси туристлар оқими ва ҳосилдорликнинг камайиши сабаб сўнгги ўн йилликдаги энг паст даражага тушиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Маълумотларга кўра, мамлакатда гуручга бўлган талаб кутилмаганда 7 миллион тоннагача ошган ва маҳаллий ҳукумат буни туристларнинг келиши билан боғламоқда: 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида Японияга 17,78 миллион турист келган — бу пандемиядан олдинги даврга нисбатан 1 миллион кишига кўп демак. Вазирликка кўра, кунига икки маҳал гуруч истеъмол қиладиган туристлар талабнинг 51 минг тоннага ошишига олиб келган.
Мавзуга оид

22:17 / 10.03.2025
КХДР Япониядан 1945 йилда ўлдирилган корейсларнинг қариндошларидан кечирим сўрашни талаб қилди

22:07 / 10.03.2025
2025 йилнинг энг ишончли автомобиллари рейтинги тузилди

23:25 / 04.03.2025
Японияда ўрмон ёнғинлари 2,6 минг гектар майдонни қамраб олди

13:04 / 04.03.2025