Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шотландиялик чақалоқлар 2017 йилдан бошлаб ҳукуматдан совғалар оладилар
2017 йилдан бошлаб Шотландияда туғиладиган ҳар бир бола чақалоқларга керакли бўладиган буюмлар солинган қутиларни совғага олишади, деб маълум қилди Шотландия биринчи вазири Никола Стержен. Бу ҳақда Independent хабар бермоқда.
Унинг айтишича, бу амалиёт татбиқ қилинадиган илк ҳудудларда аёллар ушбу совғаларни январдан бошлаб олишади. Лойиҳа эса тўлиқ ёздан ишга туширилади.
"Биз ҳар бир болакайга чақалоқлар учун зарур бўлган буюмлар қутисини беришга ваъда бердик. Бу Финляндиядан ўрнак қилиб олинган сиёсат бўлиб, у дунёдаги болалар ўлимининг энг паст кўрсаткичларига олиб келган", деб айтди Стержен.
Бундай қутининг биринчиси Янги йил нишонланаётган вақтдаёқ ўз эгасига юборилади.
Таъкидланишича, Финляндияда бундай қутилар 80 йилдан бери барча ҳомиладор аёлларга бериб келинади. Қутида болалар кийимидан бошлаб тагликларгача чақалоқларга мўлжалланган 80 дан кўпроқ буюм бўлади. Баъзида болалар бу қутиларда ухлашади ҳам.
Мавзуга оид
10:53 / 30.03.2025
Олимлар ҳеч қандай тирик жонзотга ўхшамайдиган организмни топишди
11:05 / 11.01.2025
Узоқ Шотландия оролини бошқарадиган “менежер” қидирилмоқда. Ҳудудда одамлар йўқ, фақат денгиз қушлари бор
17:38 / 01.01.2025
Янги йилнинг дастлабки 17 соатида 1040 нафар чақалоқ туғилди
22:19 / 09.11.2024