Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд "Лукойл" вице-президенти ўғлига ҳукм чиқаради
Москванинг Гагарин суди "Лукойл" вице-президенти ўғли Руслан Шамсуаров ва Gelandewagen машиналарида полициядан қочиш иши бўйича бошқа айбланувчиларга ҳукм чиқаради, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
"Суд йиғилиши соат 11.00га белгиланган", деб айтилди судда.
Аввалроқ прокурор Шамсуаров ва бошқа айбланувчиларни 2 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилишни сўраган.
Май ойи охирида интернетда айбланувчилар Mercedes-Benz G63 AMG машинасида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлари, сўнгра полициядан яширинишга уриниб туташ чизиқларни кесиб ўтганлари, тротуарларга ва газонларга чиқиб кетганлари видеоси пайдо бўлганди. Айбланувчилар йўл қўйилган қоидабузарликлар учун май ойида 15 кун маъмурий жазо олгандилар.
Энди суд полициядан қочиш ҳолати бўйича жиноий ишни кўриб чиқмоқда. Тергов тахминига кўра, Руслан Шамсуаров, Абдувахоб Маджидов ва Виктор Усков "ҳукумат вакилига нисбатан зўравонлик қўллашга таҳдид" ва "ҳукумат вакилини ҳақоратлаш" жиноий моддаларини бузганлар. Жиноий иш бўйича жабрланувчилар йўл-патруль хизматининг 3 ходими ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:39 / 27.03.2025
Англия полициячилари меъёридан ортиқ ишлаётгани сабаб жиноятларни фош эта олмаяпти
14:35 / 15.03.2025
Перуда пул ўғирлаган маймун полиция томонидан қўлга олинди
17:23 / 11.03.2025
АҚШда 40 йил олдин қамоқдан қочган жиноятчи ушланди
15:39 / 11.03.2025