Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда намойишлар тартибсизликка айланиб кетди
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давлат харажатларини қисқартиришга қарши намойишлар полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди. Globo телеканалининг хабарига кўра, митингда бир неча юз киши иштирок этган.
Намойишчилардан бири тартибни сақлаш кучларига қарши файер улоқтиргач, полиция уларни тарқатиш мақсадида кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишга мажбур бўлган.
11 октябрь куни Бразилия парламенти қуйи палатаси давлат харажатларини чеклаш тўғрисидаги конституцион тузатишни маъқуллаган эди. Уни мамлакат президенти Мишель Темер таклиф қилган. Ҳужжатга мувофиқ, келаси 20 йил мобайнида ҳукуматнинг келаси йил харажатлари ўтган йилги инфляция даражасидан ошмаслиги керак. Ушбу ҳужжат иккинчи ўқишда ҳам маъқулланса, уни Федерал Сенат кўриб чиқади, сўнгра президент тасдиқлайди.
Мавзуга оид
13:16 / 27.05.2025
Гуржистон Мустақиллиги кунида Тбилисида намойишлар тинч ўтди
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025