Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гвардиола «Барселона»дан учралган мағлубиятни изоҳлади: Барчасини битта эпизод ҳал қилди
«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 3-турида «Барселона»га қарши кечган ва 0:4 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган учрашувдан кейинги фикрларини билдириб ўтди.
«Бравонинг четлатилишидан кейин ўйин тамом бўлди. Клаудио бундай бўлганидан хафа, лекин бу футболнинг бир қисми. Ўйиннинг биринчи қисмида биз фаол бўлдик, прессинг уюштирдик, тўпга эгалик қилдик ва голли вазиятлар яратдик, лекин ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Мен бошиданоқ қийин гуруҳга тушганимизни билгандим. Энди биз „Саутҳемптон“ билан ўйинга тайёрланишни бошлашимиз керак», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтирган BBC Sport.
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувнинг 53-дақиқасида, ўйинда ҳисоб 0:1 бўлиб турган ҳолатда манчестерликлар жамоаси дарвозабони Клаудио Браво жарима майдонидан ташқарисида тўпни қўли билан ўйнади ва майдондан четлатилди. Ўйиннинг қолган қисмида бир киши кам бўлиб қолган Гвардиола шогирдлари яна 3та гол ўтказди.
Манба: Tribuna.uz
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
09:37 / 16.05.2025
«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар
21:21 / 11.05.2025