Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Тожикистондан цемент импорт қила бошлади
Тожикистон саноат вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда ишлаб чиқарилган цемент Ўзбекистонга экспорт қилина бошланган. Бундан аввал, Тожикистон бу маҳсулотни асосан Қирғизистон ва Афғонистонга сотиб келган.
Тожикистон жорий йилнинг ўтган уч чораги мобайнида жами 222 минг тонна цемент экспорт қилган, деб хабар қилади Sputnik агентлиги. Шундан Афғонистонга 96 минг тонна, Қирғизистонга 30 минг ва Ўзбекистонга 35 минг тонна етказиб берилган.
Айтиш жоизки, мамлакатда шу давр мобайнида 1 млн 508 минг тонна цемент ишлаб чиқилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 408 минг тоннага кўп демакдир. Россияга 65 минг тонна цемент жўнатилган.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда
11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди
14:10 / 14.05.2025