Спорт | 20:41 / 23.10.2016
9914
1 дақиқада ўқилади

Қатарда 2022 йилги ЖЧ учун стадионлар қурилиши жараёнида илк ўлим ҳолати қайд этилди

2022 йилда Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси мундиал учун стадионлар қурилишида ишчилардан бири ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилди.

Бу ҳодиса Ал-Вакра шаҳрида рўй берган. Ҳозирда текширув ишлари бошланган.

Маҳаллий амалдорлардан бирининг айтишича, бу Қатарда ЖЧ-2022 учун қурилаётган стадионлар қурилиши майдонидаги илк ўлим ҳолатидир.

Бундан олдинроқ 3 қурувчининг ўлими ҳақида маълум бўлганди, лекин уларнинг ўлимига сабаб сифатида юрак билан боғлиқ муаммолар келтирилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид