Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ангола Хитойга нефть етказиш бўйича Саудия Арабистони ва Россиядан ўзиб кетди
Хитой сентябрда Анголадан нефть импортини йиллик ифодада 46 фоизга, яъни 4,19 млн тоннагача оширди. Натижада Африка давлати Хитойга нефть етказиб бериш бўйича Россия ва Саудия Арабистонини ортда қолдириб, 1-ўринга чиқиб олди. Бу ҳақда Хитой бош божхона бошқармаси маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Хитойга нефть етказиб бериш бўйича 3-ўринга тушиб кетган Россиядан нефть сотиб олиш сентябрда йиллик ифодада 2,1 фоизга, яъни 3,96 млн тоннагача камайди. Саудия Арабистонидан Хитойга нефть экспорти 1,3 фоизга, яъни 3,8 млн тоннагача камайди ва 2015 йил ноябридан бери қайд қилинган минимал кўрсаткич бўлди.
Умумий ҳисобда Хитой сентябрда 33,06 млн тонна, яъни ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 18,3 фоизга кўпроқ нефть импорт қилди.
Саудия Арабистони январдан сентябргача Хитойга 38,75 млн тонна, Россия 38,1 млн тонна, Ангола эса 34,4 млн тонна нефть етказиб берди.
19 октябрда Халқаро валюта жамғармаси 2021 йилгача нефтнинг Brent, Dubai Crude ва WTI навлари нархи бир баррель учун 60 доллардан ошмаслиги ҳақидаги прогнозни чоп этганди.
Reuters ахборот агентлиги сентябрда Россия августда Хитойга энг кўп нефть етказиб берган давлат бўлганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025