Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА ЖЧ-2018 рамзи муаллифига қанча тўлади?
Томск университетининг график дизайн кафедраси талабаси Екатерина Бочарованинг маълум қилишича, ФИФА ундан ЖЧ-2018 расмий рамзи бўлмиш бўри Забивака учун барча ҳуқуқларни сотиб олган.
«Менга 500 доллар тўлашди. Бўри образи ФИФА томонидан муваффақиятли қабул қилинди. У шу пайтда ҳали тамомила тайёр эмасди.
Мен ўқитувчиларимга қораламаларни келтирдим, аммо улар бу ишга унча жиддий ёндашишмади. Сўнгра мен билан фахрланадиган бўлишди.
Болалигимдан мультипликацияга, персонажлар чизишга қизиқаман. Режамда «Дисней»да ишлаш бор, – деди Бочарова «Интерфакс» нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Забивака исмли бўри Россияда ўтадиган 2018 йилги жаҳон чемпионатининг расмий рамзи деб топилди. У сўровномада 52,8 фоиз овоз тўплади.
Мавзуга оид
20:46 / 25.03.2025
Блаттер ва Платини молиявий фирибгарлик иши бўйича яна оқланди
21:00 / 12.03.2025
ФИФА Жаҳон Кубогини ислоҳ қилиб, иштирокчилар сонини 64 тага етказмоқчи
14:44 / 17.12.2024
ФИФА Украина харитасини Қримсиз кўрсатганидан «афсусда»
20:53 / 11.12.2024