Спорт | 08:01 / 28.10.2016
9090
1 дақиқада ўқилади
23 карра Олимпия чемпиони Фелпс уйлангани маълум бўлди
23 карра Олимпия чемпиони, АҚШлик сузувчи Майкл Фелпс ўзининг севгилиси Николь Жонсон билан оммага ошкор қилмаган ҳолда тўй ўтказгани маълум бўлди.
Фелпс тўйи ҳақидаги хабарни никоҳ қурилгани ҳақидаги ҳужжатга иқтибос келтирган ҳолда CNN маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Фелпс 2016 йил 13 июнда уйланган. Ўша куни Жонсон интернетга "Унутилмас тун" деган ёзув билан сурат жойлаштирганди.
Жуфтлик 2015 йилдаёқ никоҳдан ўтган, 2016 йил май ойида эса Фелпс Бумер исмли ўғил фарзандлик бўлган.
Мавзуга оид
17:32 / 07.11.2024
Хитойда янги оила қуриш ҳолатлари рекорд даражада камайиб кетди
14:09 / 02.11.2024
Хитойдаги шаҳарда келин 35 ёшдан кичик бўлса, никоҳдан ўтишда ҳукумат томонидан пул тўланади
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
21:28 / 26.10.2024