Жамият | 14:48 / 28.10.2016
41534
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда ҳайдовчи автоҳалокатдан кейин иккига ажралган автомобил ичидан тирик чиқди
Facebook ижтимоий тармоғидаги "Водители Ташкента" гуруҳи фойдаланувчилари Тошкент-Янгийўл трассасида рўй берган даҳшатли автоҳалокатни муҳокама қилишмоқда.
Гуруҳга жойлаштирилган суратларда Spark автомобили симёғочга келиб урилгач, иккига ажралганини кўриш мумкин. Тўқнашув шу қадар кучли бўлганки, симёғоч машинанинг олд ўриндиқлари орасида қолган. Автомобил ҳайдовчиси мўъжиза туфайли омон қолган.
Автомобил буткул мажақланиб кетган ва қайта тиклаб бўлмас ҳолатга келган.
Тахминларга кўра, Spark ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган ёки маст ҳолда бўлган ва машина катта тезликда симёғочга келиб урилган.
Мавзуга оид
18:52 / 23.11.2024
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
16:37 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
10:51 / 23.11.2024
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024