Жаҳон | 18:17 / 30.10.2016
7915
2 дақиқада ўқилади

WikiLeaks: Клинтон банкирлар билан алоқасини яширган

Фото: hillaryclinton.com

АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон ёрдамчиларининг ёзишмалари унинг "Уолл-стрит"даги банкирлар билан учрашувлари ҳақида жамоатчилик билишини истамаганлигидан далолат беради. Бу ҳақида Клинтон сайлов кампаниясининг раиси Жон Подестанинг WikiLeaks портали томонидан чоп этилган ёзишмасида маълум қилинган

2016 йилнинг май ойида ёрдамчиларнинг ёзишмасида Клинтоннинг Goldman Sachs вакиллари ва бошқа банкирлар билан учрашувлари муҳокама қилинган. "Клинтон одамлар унинг "Уолл-стрит" билан алоқаларидан хабар топишини истамайди. У қаршиликлар юзага келмаслигига эришмоқчи ва буни амалга оширишнинг энг яхши усули — одамларни кўримсиз масофада ушлаш", - дейилади Подестанинг хатларидан бирида. 

WikiLeaks сайти бундан аввал ҳам Жон Подестанинг махфий хатларини чоп этганди. Клинтоннинг банклар вакиллари олдида сўзлаган нутқидан келтирилган парча жамоатчилик танқидига учраганди. У ўз нутқида икки хил сиёсат юргизиши - бири одамлар орасидаги оммавий сиёсат бўлса, бошқаси хусусий "мутлақо бошқа" сиёсат эканлигини айтган. 

Бу жумлалар Клинтоннинг президентлик пойгасида Республикачилар партияси вакиллари ҳамда Дональд Трамп томонидан иккиламчи ўйин олиб бораётганида айбланишига сабаб бўлди. 

 

Мавзуга оид