Жаҳон | 19:44 / 31.10.2016
5573
1 дақиқада ўқилади

Хитойда конда юз берган портлашда 15 киши ҳалок бўлди

Фото: Синьхуа

Хитойнинг Чунцин муниципал округида кўмир конида газ портлаши оқибатида камида 15 кончи ҳалок бўлди, яна 18 кончи ер остида қолмоқда. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда

Аввалроқ 33 киши ер остида қолиб кетгани маълум қилинганди.

Ахборот агентлигининг таъкидлашича, портлаш вақтида ер остида 35 кончи бўлган, улардан икки нафари юзага чиқа олган.   

Воқеа жойида қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар ва полиция ишлашда давом этмоқда. Чунциндаги барча конларга ишлаб чиқаришни тўхтатиш ва хавфсизликни текшириш буюрилди. 

Мавзуга оид