Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ўтган 9 ойда амалга оширган ишларига якун ясади
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси 2016 йил январь-сентябрь ойларида амалга оширган ишлари ва кўрсатилган хизматларига доир ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, ўтган 9 ой мобайнида 16692 та рейс амалга оширилган ҳамда 1,882 млн киши манзилига етказилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 фоизга камдир, дея хабар қилинган компания сайтида.
Ҳисоботда ёзилишича, узоқ хориж йўналишлари бўйлаб йўловчиларни ташиш ҳажми 0,8 фоизга ошган, яқин хорижий мамлакатлар ва мамлакат ичида йўловчиларни ташиш кўрсаткичи тегишли равишда 4,2 ва 14,4 фоизга қисқарган. Бир рейс ҳиссасига ўртача 113 йўловчи тўғри келган.
Милий авиакомпания юк самолётлари жами 734та рейсни амалга оширган, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 46та парвозга кўп демакдир. Бироқ, уларда ўтган йилги кўрсаткичдан 1,6 фоиз кам, яъни 30,6 минг тонна юк ташилган. Халқаро интермодал логистика маркази жойлашган «Навоий» аэропортидан 27 минг тонна юк олиб кетилган.
Мавзуга оид
13:12 / 14.05.2025
Дунёда ўз давлати ичида кўчишга мажбур бўлганлар сони 83 млндан ошди
15:05 / 07.03.2025
Бизнес учун статистика ҳисоботлари ҳажми камаяди
12:15 / 02.02.2025
2024 йилда ҳаво транспорти ва темирйўл орқали жўнатилган йўловчилар сони маълум қилинди
12:24 / 26.01.2025