Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг қисқа авиамаршрутдан фойдаланган миллионинчи йўловчига махсус совға топширилди
Шотландиянинг Loganair авиакомпанияси 1967 йилдан буён қатнайдиган, Гиннес рекордлари китобига киритилган дунёдаги энг қисқа 2700 метрлик мунтазам маршрут бўйлаб ўзининг миллионинчи йўловчисини ташиб ўтди. Шотландия Қироллик банки ходими Энн Рендалга фамилиядоши - саккиз ўринли самолёт командири Алекс Рендал томонидан гулдаста ва сертификат топширилди. Миллионинчи йўловчи Уэстрей оролидан Уэстрей Ота оролигача парвозни амалга оширган. Бу ҳақида Daily Express нашри маълум қилди.
Парвоз атиги 47 сония давом этган. Энн Рендал ороллар ўртасида парвоз қилиб, Loganair хизматларидан 10 минг марта фойдаланган. У молиявий масалаларни муҳокама қилиш учун 70 оролдан иборат архипелагнинг турли жамиятларига ташриф буюрган.
Britten-Norman Islander самолётларидан фойдаланувчи авиакомпания бошқарувчи директори Жонатан Ҳинклнинг сўзларига кўра, "бизнинг ноёб йўналишимиз ороллар аҳолиси учун ҳаётий муҳим аҳамиятга эга". "У ўқувчилар, ўқитувчилар, полиция ходимлари ва бошқа касб эгаларининг кундалик ишларида жуда муҳимдир", - дейди Ҳинкл.
Мавзуга оид
10:53 / 30.03.2025
Олимлар ҳеч қандай тирик жонзотга ўхшамайдиган организмни топишди
15:47 / 26.03.2025
Францияда самолёт парвоз вақтида йўқолган телефон туфайли шошилинч ортга қайтди
11:05 / 11.01.2025
Узоқ Шотландия оролини бошқарадиган “менежер” қидирилмоқда. Ҳудудда одамлар йўқ, фақат денгиз қушлари бор
12:12 / 28.11.2024