Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой илк маротаба Chengdu J-20 қирувчи самолётини намойиш қилди
Фото: Reuters
Хитой бешинчи авлод қирувчи самолёти Chengdu J-20’ни оммага намойиш қилди. Ушбу самолёт устида ўтган ўн йиллик охирларидан бошлаб ишлаб чиқариш ишлари бошланган эди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
J-20’ни намойиши анъанавий China Airshow кўргазмасида бўлиб ўтган. Бу ерда авиация ишлаб чиқарувчилари салоҳиятли харидорлар билан шартномалар имзолаш имконига эга бўлишади.
Таъкидланишича, Пекин маъмурияти уларнинг «кўринмас» қирувчиси ҳарбий технологиялар соҳасида АҚШдан ортда қолишни қисқартиради. Айрим таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, J-20 ташқи кўринишидан Американинг F-22 Raptor самолётларини ёдга солади.
1 ноябрь куни Хитойнинг Чжухай шаҳрида Халқаро авиация-космик кўргазмаси Airshow China-2016 очилгани, у 6 ноябргача давом этиши ҳақида аввал хабар қилган эдик.





Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025