Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда дайди итларнинг хўжайинларини жазолаш учун ДНК базаси ташкил этилди
Испания шарқидаги Мислат шаҳар маъмурияти кўчаларда дайдиб юрган итларнинг хўжайинларини аниқлаш ва уларга жарима солиш мақсадида итларнинг ДНК базасини ишга туширди.
Валенсия провинциясидаги шаҳар амалдорларининг айтишича, полиция кўчада дайдиб юрган итларнинг экскременти намунасини махсус лабораторияга жўнатади ва шунда ит кимга тааллуқли эканлиги ойдинлашади.
Ит эгалари 31 декабрга қадар жониворларидан қон анализи олдириш учун ветеринарга мурожаат қилишлари керак бўлади. Маълумотлар базага киритилгач, ит эгасига ном ёзилган махсус ёрлиқча берилади.
Ким итини рўйхатдан ўтказмаса, унга 300 евро миқдорида жарима солинади.
Итларнинг бепарво эгаларига нисбатан эса 200 евро жарима жазоси белгиланган.
Маҳаллий амалдорларнинг айтишича, жамоатчилик мазкур янгиликни яхши кутиб олган ва қўллаб-қувватламоқда.
Мавзуга оид
13:40 / 24.05.2025
Испания банки Ўзбекистонда лойиҳаларни молиялаштиришга қизиқиш билдирмоқда
18:05 / 21.05.2025
Мадрид яқинида украиналик сиёсатчи Андрей Портнов отиб кетилди. У Януковичнинг собиқ сафдоши эди
18:13 / 20.05.2025
Испанияда интернет ва мобил алоқа узилиб қолди
19:22 / 19.05.2025