Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook ижтимоий тармоғи Gameroom ўйин платформасини ишга туширди
Facebook ижтимоий тармоғи Gameroom ўйин платформасини ишга туширди, деб хабар бермоқда TechCrunch.
Нашрнинг таъкидлашича, Facebook мобиль ўйинлар сегментида iOS ва Android операцион тизимларига имкониятни бой берди ва энди эътиборини компьютерларга мўлжалланган ўйинларга қаратди. Gameroom Windows 7 ва ундан юқори операцион тизимлар учун кўчириб олиниши мумкин.
Янги платформа фойдаланувчиларга веб-ўйинлар ва мобиль ўйинлар ҳамда Gameroom томондан ишлаб чиқарилган ўйинларни ўйнашга имкон беради. Бунинг учун компьютерларга Facebook янгиликлар тасмасидан "чалғитмайдиган" алоҳида дастур яратилди.
Ижтимоий тармоққа бу соҳада 125 млн фаол фойдаланувчиси бўлган Steam компаниясининг Valve платформаси билан рақобатлашишига тўғри келади.

Мавзуга оид
08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди
12:02 / 09.01.2025
«Хавф бўлмай турганда эркинликни қўллаб-қувватлайман, дейиш осон» — Дуров Цукербергнинг баёноти ҳақида
20:42 / 17.12.2024
Ирландия регулятори Meta компаниясини 251 млн евро жаримага тортди
19:05 / 12.12.2024