Жаҳон | 21:27 / 03.11.2016
10148
6 дақиқада ўқилади

Кечки дайжест: 3 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 3 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг саҳифалари пайдо бўлмоқда


Фото: «Joinfo»

Твиттер, фейсбук ва инстаграм ижтимоий тармоқлари, шунингдек, телеграм иловасида Ўзбекистон президентлиги сайловида номзод бўлмишларнинг саҳифалари очилмоқда.

>>>  Батафсил.

Давлат мулозимларига фуқароларни ҳар куни қабул қилиш мажбурияти юкланди


Фото: ex-press.by

 

Ўзбекистонда давлат ҳокимияти органларида фаолият юритувчи раҳбар ходимларига мамлакат фуқароларининг мурожаатлари ва муаммолари устида жиддий шуғулланиш вазифаси юклатилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг электрон қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқишда йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, мурожаатлар билан ишлашнинг натижадорлигини ошириш мақсадида 2016 йил 27 октябрида 366-сонли қарори қабул қилди.

>>> Батафсил.

Рустам Азимов Бишкекда Афғонистон делегацияси билан музокара ўтказди


Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати

Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов ва Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла Бишкекда икки томонлама музокара ўтказди.

>>>  Батафсил.

Стивен Сигал Россия фуқаролигини олди


Фото: РИА «Новости»

Ҳолливуд актёри Стивен Сигал Россия фуқаросига айланди. Бу ҳақдаги фармон Кремл сайтида эълон қилинган.

>>>  Батафсил.

Бишкек: Президент Порошенко билан кимдир ҳазиллашган

Қирғизистон президенти маъмурияти мамлакат раҳбари Алмазбек Атамбаевнинг Украина президенти Пётр Порошенко билан телефон орқали мулоқоти бўлганини рад этди.

>>>  Батафсил.

Покистонда поездлар тўқнашуви оқибатида 17 киши ҳалок бўлди


Фото: Reuters

Покистоннинг жанубидаги порт шаҳри Карачида икки поезд тўқнашиб кетиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлиб, 40 киши жароҳатланган.

>>> Батафсил.

Япониядаги АҚШ ҲДК базаси қуршаб олинди


Фото: © AP

Япониянинг Сасебо шаҳрида АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари базаси, у ерда отишма рўй бергани тўғрисидаги хабарлардан сўнг қуршаб олинди, дея хабар қилмоқда ABC News телеканали.

>>> Батафсил.

Обама бутун дунё тақдири сайловчиларга боғлиқ эканлигини таъкидлади


Фото: Reuters

АҚШ давлат раҳбари Барак Обама мамлакатнинг тақдири 8 ноябрь куни  фуқароларнинг амалга оширадиган танловига боғлиқ эканлигини таъкидлади.

>>> Батафсил. 

Трампнинг президентлик сайловидаги ғалабасини нишонлаш учун таклифномалар юборилмоқда


Фото: Reuters

АҚШ президентлиги учун Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп сайловолди штаби миллиардернинг ғалабасига ишонмоқда.

>>>  Батафсил.

ЕИдаги энг криминал миллат номи айтилди


Фото: Express

Навбатдаги тадқиқотларга кўра, руминлар Европа Иттифоқ ҳудудидаги энг криминал миллатдир. Бу ҳақда Express.co хабар берган.

>>> Батафсил.

Тошкентда йўловчи маршрутка ағдарилди


Фото: "Водители Ташкента"

2 ноябрь куни тонгида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида маршрутка иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. .

>>> Батафсил.

Beeline оператори 1 йил ичида 1 миллионга яқин абонентини йўқотди


Фото: Beeline

Beeline алоқа операторининг Ўзбекистондаги абонентлари сони жорий йилнинг учинчи чораги якунларига кўра 9,6 миллионни ташкил этди. .

>>> Батафсил.

«Тафсири Ҳилол» мобил дастури қайта ишга туширилди


Фото: Kun.uz

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг асари бўлмиш «Тафсири Ҳилол»нинг электрон нашри учун режалаштирилган барча имкониятлар тўлиқ ишга туширилгани маълум қилинди. .

>>>  Батафсил.

Карнеги-Меллон университетида шахсни яширувчи махсус кўзойнак ишлаб чиқилди


Фото: tjournal

Питтсбургдаги Карнеги-Меллон университети олимлари эгасининг шахсини яширувчи махсус кўзойнак яратишди.

>>> Батафсил.

"Локомотив", "Пахтакор"дан ғалаба, "Бунёдкор" дуранг ўйнади


Фото: «Локомотив» матбуот хизмати

Олий лиганинг 28-тури доирасидан ўрин олган учта учрашув бўлиб ўтди. Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлган "Локомотив" жамоаси 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

>>> Батафсил.

Роналду Варшавада ўз ўйини вақтида комадан чиққан мухлиси билан учрашди


Фото: marca.com

Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 2013 йили Португалия ва Швеция терма жамоалари 2014 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш баҳсини ўтказаётган вақтда комадан чиққан Давид Павлашчик билан учрашди. .

>>> Батафсил.

Мавзуга оид