Жаҳон | 16:21 / 04.11.2016
8812
1 дақиқада ўқилади

Диёрбакир зарба остида: курд депутатлари ҳибсга олинишига жавобан рўй берган теракт қурбонлари сони ортди

Фото: Reuters

Туркиянинг жануби-шарқида жойлашган Диёрбакир шаҳридаги полиция маҳкамасида содир этилган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 8 нафарни ташкил қилди. Шунингдек, 100дан ортиқ киши жароҳатланган. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Биноли Йилдиримга асосланиб, маҳаллий нашрлар хабар тарқатди.

Дастлабки хабарларда, Диёрбакирда  ҳибсга олинган курдпараст депутатлар келтирилган полиция маҳкамасида кучли портлаш содир этилиши туфайли бир киши ҳалок бўлиб, 30 киши жароҳатлангани айтилганди.

3 ноябрь куни ҳибсга олиш ишлари бир вақтнинг ўзида Анқара, Диёрбакир ва бошқа шаҳарларда олиб борилган. 

Охирги маълумотларига кўра, парламентнинг 11 депутати қўлга олинган, қўлга олиниши керак бўлган яна 2 депутат хорижда.

Мавзуга оид