Пекин аэропортида деярли 500 та рейс бекор қилинди
Пекиндаги Шоуду халқаро аэропортида 5 ноябрда кучли смог ва булутлилик туфайли камида 494 та рейс бекор қилинди, деб хабар бермоқда Хитой халқаро радиоси.
Аэропорт маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 17.00да белгиланган манзилга 43 фоизгина самолётлар учиб кета олган. Аэропорт маъмуриятининг маълум қилишича, смог камайиши билан авиаалоқа изга туша бошлайди. Бир неча ички ва халқаро рейслар ҳам бекор қилинган. Пекиннинг бир неча туманлари ва ён-атрофидаги шаҳарларда кўриниш даражаси 200 метрдан кўпни ташкил қилмаган.
Пекинда 5 ноябрда смог туфайли тревоганинг юқори – "зарғалдоқ" даражаси эълон қилинган. Бироқ шу куни кечроқ тревога даражаси "сариқ" даражагача пасайтирилган.
Хитойда ҳавонинг ифлосланишини аниқлашнинг 4 поғонали тизими 2013 йилда киритилган. Белгиланган қоидаларга кўра, маҳаллий маъмуриятлар кучли смог уч кундан кўпроқ давом этса хавфлиликнинг энг юқори даражаси – "қизил"ни, 3 кун давом этса – "зарғалдоқ", 2 кун давом этса – "сариқ" ва бир кун давом этса "кўк" даражани эълон қиладилар.
Мавзуга оид
21:39 / 08.11.2024
Покистонда ҳаво ифлосланиши ортидан боғ ва музейлар ёпилмоқда
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
14:19 / 26.10.2024
Ҳиндистон пойтахти ҳавоси ўта ифлос даражада: бунга сабаб нима?
07:37 / 26.10.2024