Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Ливерпуль" "Уотфорд"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди
Англия Премьер-лигасининг 11-турида "Ливерпуль" жамоаси ўз майдонида "Уотфорд"ни қабул қилди. Учрашувни жуда яхши бошлаган "мерсисайдликлар" рақиблари дарвозасини бирин-кетин ишғол қилди. Дастлаб 27-дақиқада Садьо Мане ҳисобни очди. Орадан уч дақиқа ўтиб эса Филиппе Коутиньо учрашувдаги иккинчи голни урди, - 2:0. Биринчи тайм охирида Эмре Жан яна бир голга муаллифлик қилди, - 3:0. Танаффусдан кейин "қизиллар" яна голлар ёмғирини "Уотфорд" дарвозаси ёнида амалга оширишди. Фирмино, Мане ва Вейналдум томонидан киритилган голларга меҳмонлардан Янмат бир бор жавоб қайтарди. Шу тариқа ўйин 6:1 ҳисобида "Ливерпуль"нинг ғалабаси билан якунланди. Натижада, Юрген Клопп шогирдлари турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди.
Ливерпуль – Уотфорд 6:1 (3:0)
Голлар: 1:0 – 27 Мане, 2:0 – 30 Коутиньо, 3:0 – 43 Жан, 4:0 – 57 Фирмино, 5:0 – 60 Мане, 5:1 – 75 Янмат, 6:1 – 90 Вейналдум.
Ливерпуль – Кариус, Милнер, Матип, Клайн, Коутиньо (Эджариа, 87), Жан, Фирмино, Лаллана (Старриж, 71), Мане (Вейналдум, 63), Лейва, Хендерсон.
Уотфорд – Гомес (Пантилимон, 33), Кабуль, Холебас, Янмат, Бритос, Капу, Бехрами (Уотсон, 61), Амрабат, Перейра (Суньига, 86), Игало, Дини.
Огоҳлантиришлар: Холебас (56), Бритос (80), Вейналдум (88).
Манба: tribuna.uz
Мавзуга оид
18:53 / 18.03.2025
Ҳусановнинг трансфер нархи 35 миллион еврога етди. Бу – Марказий Осиё учун янги рекорд
12:21 / 16.03.2023
«Ливерпул» яна бир шармандаликдан қутулиб қолди, аммо кейинги босқичга «Реал» ўтди. ЕЧЛда кун ўйинлари
19:42 / 07.11.2022
«Ливерпуль» клуби сотувга қўйилди
14:35 / 23.08.2022