Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google ва YouTube АҚШдаги президентлик сайловларини трансляция қилади
Google ва YouTube эртага, 8 ноябрда бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловларини тўғридан-тўғри трансляция қилади. Бу ҳақида Google ўз блогида хабар берди.
Овоз бериш жараёни тугагандан кейин Google ва YouTubе'да тегишли сўров асосида овоз беришнинг оралиқ натижалари ҳақида маълумот олиш мумкин бўлади. Гап фақат президентлик пойгаси ҳақида эмас, балки Конгресс ва Сенатдаги ўринларнинг тақсимланишида ҳам кетмоқда.
Манбага кўра, қидирув натижалари 30дан ортиқ тилда тақдим этилади.
Овоз бериш жараёнининг тугаш вақти штатига қараб фарқланади.
Сайлов кунига қадар YouTube'да кўплаб тўғридан-тўғри трансляциялар берилди: фойдаланувчилар уларни томоша қилишга жами 20 миллион соат сарфлашган. Президентлик пойгасининг сўнгги кунида видеохостинг PBS, NBC, MTV, Bloomberg, испан тилидаги Telemundo телеканаллари ҳамда The Young Turks веб-шоусининг жонли эфирларини тақдим этади.

Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025