Ўзбекистон МДҲ давлатларини ўз транспорт тизимидан биргаликда фойдаланишга таклиф қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Анвар Носиров МДҲ давлатларини Ўзбекистоннинг ривожланган транспорт тизимидан биргаликда фойдаланишга таклиф қилди. Бу ҳақда Sputnik-Ўзбекистон хабар бермоқда.
“Ўзбекистонда жадал суратларда замонавий йўл-транспорт ва коммуникация-муҳандислик тизимлари қурилмоқда. Биз МДҲ мамлакатларидаги ҳамкорларимиз билан ушбу янги магистраллардан биргаликда фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқишга тайёрмиз”, — деди Анвар Носиров 8 ноябрь куни "Россиянинг 2017 йил давомида МДҲда раислик концепцияси" тақдимоти маросимида.
Янги магистраллар қаторида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига олиб борувчи "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон" йўналишини, Тошкентдан – Самарқандга, Бухорога ва Қаршига қадар йўлга қўйилган тезюрар поездлар ҳаракатини, янги “Ангрен – Поп” темир йўлини айтиб ўтди.
Мавзуга оид
14:25
Тошкентда МДҲ сайловларни кузатиш миссияси иш бошлади
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:49 / 02.09.2024
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси республика билан алоқаларнинг ривожланиши ҳақида гапирди
22:23 / 20.08.2024